Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Чуст тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчилари ҳам бу ўқувларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга

"Давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг замонавий ва очиқ тизими",

"Замонавий раҳбар фазилатлари",

"Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)",

шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.

Бу йилги байрам аввалгиларидан тамомила фарқ қилади. Боғ ўша, аммо гуллар билан безатилган манзаралар ажиб кўриниш касб этмоқда. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида катта байрамга катта тайёргарлик кўриляпти.

61-Халқаро гуллар фестивали дунё аҳлини Наманганга чорлайди.

Ҳар бир туман учун ажратилган махсус жойлар. Бунда ҳудудларнинг анъаналари, қадриятлари ва "ташриф қоғозлари" асосида ёндашилган. Ландшафт дизайн асносида ишлов берилиб, тайёргарлик юксак даражада ташкил этилган, айни пайт якуний босқичда олиб борилмоқда.

2022 йил 22 майдан 5 июнгача ўтказиладиган гуллар фестивалида юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларни Чуст туманининг ўзига хос бетакрор ва мафтункор табиатини гулларда ўз ифодасини топмоқда, кўриб баҳри дилингиз очилади.

Гуллар шаҳри Наманган-гуллар оғушида! Гул Диёрим-Наманганга марҳамат!

Cайёр қабул давомида фуқаролар пенсия тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчиларга тўловларни амалга ошириш тартиби, ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга нафақалар тайинлаш тартиби, талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари, ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаш тартиби шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси хамда моддий ёрдам нафақаси юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди.

✅ Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

📋 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ, шу жумладан 44 нафар вазирлик, идора ва муассасалар мутасаддилари, уларнинг вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан Наманган вилояти шаҳар ва туманларида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича бошланган уч кунлик оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтди. Қабулларнинг учинчи куни Чуст туманида ўтказилди.Унда масъуллар Поп, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Косонсой ҳамда туман аҳолисининг мурожаатларини қайд этиб боришди.

Чуст тумани ҳокимлигида навбатдаги "Сиёсий (Маърифат) соати" бўлиб ўтди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилмоқда.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Ушбу ўқишда Чуст туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарат ходимлари иштирок этди.

▶️ Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.