Yangiliklar
Чуст туман "Яккабулоқ" МФЙда жойлашган 8-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар ўтказилди. Мактаб ўқитувчилари билан "Илм олишнинг афзалликлари", "Кийиниш маданияти", "Диний мутаассибликнинг зарарли таъсирлари" масалаларида фикрлар алмашилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Тадбирлар давомида РМММ Чуст туман бўлими бошлиғи С. Насимхонова, "Қизил ярим ой" жамияти раҳбари Н. Иноятовалар иштирокида "Меҳнатобод" МФЙда жойлашган 18-сонли МТТда бўлишди. МТТ ходималари билан "Бола тарбияси азиз", "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида мулоқотлар ташкил этилиб, иштирокчиларга тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳар иккала маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда "Маҳаллабай" тартибида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида маҳаллаларда амалга оширилиши лозим тадбирлар юзасидан тавсиялар берилди.
Keng jamoatchilik eʼtiborini yana bir bor Byuro organlarida korrupsiyaga qarshi murosasiz va keskin kurash olib borilayotganiga qaratadi. Binobarin, viloyatimizning har bir fuqarosini Byuro organlarida korrupsiyani tag-tomiri bilan bartaraf etishda faol hamkorlikka chaqiradi.
Xususan, Byuroning biron-bir xodimi faoliyatida korrupsiya bilan bogʻliq xatti-harakat (yoki harakatsizlik)ni kuzatsangiz, sezsangiz, bu haqda zudlik bilan Byuroning Namangan viloyati boshqarmasi Shaxsiy xavfsizlik shoʻbasining 69-228-82-80 raqamli “Ishonch telefoni”ga maʼlum qilishingizni soʻraymiz.
Навбатдаги Сайёр қабулга марҳамат!
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 2022 йил, 28 май шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача сайёр қабул ўтказилади. Унда Бюронинг шаҳар-туманлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқармадан ҳудудларга бириктирилган таркибий тармоқлар раҳбарлари иштирок этишади.
Сайёр қабуллар қуйидаги манзилларда ўтказилади:
- Наманган шаҳар, “Олвализор” МФЙ биносида;- Наманган тумани, “Хўжақишлоқ” МФЙ биносида;- Тўрақўрғон тумани, “Туркистон” МФЙ биносида;- Косонсой тумани, “Ширинбулоқ” МФЙ биносида;- Поп тумани, “Чодак” МФЙ биносида;- Чуст тумани, “Камарсада” МФЙ биносида;- Учқўрғон тумани, “Тинчлик” МФЙ биносида;- Уйчи тумани, “Янгичек” МФЙ биносида;- Норин тумани, “Шўрариқ” МФЙ биносида;- Чортоқ тумани, “Дилдош” МФЙ биносида;- Янгиқўрғон тумани, “Юқори Навкент” МФЙ биносида;- Мингбулоқ тумани, “Пахтакор” МФЙ биносида;- Давлатобод тумани, “Юқори Ғирвон” МФЙ биносида;- Янги Наманган тумани, “Ишонч” МФЙ биносида;
Бюро фаолияти, суд ва бошқа органлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш билан мурожаатингиз бўлса сайёр қабулда қатнашишларингизни сўраб қоламиз.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси
Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:
➖ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
➖“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан
ҒАЛЛА МАВСУМИ ЯҚИН
Жорий йилда Чуст туманида 10050 гектар майдонда ғалла парваришланди. 79 минг тонна дон ишлаб чиқарилиши, 23655 тонна дон давлатга сотилиши режалаштирилган.
Айни шу кунларда ғалла ўрим-йиғимига қизҳин ҳозирлик кўрилмоқда. Туманда ўримни қисқа муддатларда ташкил этиш учун 22 та ўрим комбайни мавсумга тахт қилинди.
Бугун туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва вилоят хокимининг уринбосари А.Ҳакимовлар марказий МТПда бўлиб, мавсум олдидан ўримга масъуллар, отряд раҳбарлари билан суҳбатлашди. Келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.








