Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарурлиги ва юқоридаги қарорлардан келиб чиққан ҳолда, Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 12 майдаги №145/06-сонли қарорига ва унга асосан туман Ишчи гуруҳи таркиби, маблағларни жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.Ушбу қарорнинг 4-иловасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.Низомга мувофиқ 2022 йил 1 июль кунидан бошлаб барча туман ва шаҳарларда аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиб, дастлаб Бўлим бошлиғи ва ўринбосари 01.01.2023йилдан эса бош мутахассис 2024 йилнинг 1 январига қадар мўлжалланган шартномага мувофиқ ходимлар ишга қабул қилинади.Шунингдек 2022 йил 1 август кунидан Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар 2022 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар мўлжалланган шартнома асосида фуқаролар ишга қабул қилинади ва уларнинг меҳнатларига ҳақ тўлаш тартиблари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимлари наманган вилоят статистика бошқармаси томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
Оддий хат-хабарлар юборишдан бошлаб, почта, телеграф, телефон, интернет ва рақамли технологиялар доимо инсонларни ўзаро алоқаларини яхшилаш учун зарур восита бўлиб келган.
Ҳозирги кунда Давлатимиз Раҳбарининг соҳамизга алоҳида эътиборлари туфайли, соҳамиз кенгайиб барча давлат ташкилотларида ҳам ахборот технологиялари мутахассислари ўз фаолиятларини кенгайтирмоқдалар.
Алоқа ва ахборот технологиялари орқали минглаб ёшларимиз юртимизда яшаб, иқтисодий ривожланган давлатларга ўз хизматларини масофадан кўрсатиб юқори даромад топишлари орқали мамлакатимизга экспорт тушумларининг ортишига кўмаклашмоқдалар.
Узоқ тарихга ва ёрқин келажакка эга соҳамиз вакилларини касб байрамлари билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!
Муҳим палланинг ҳар дақиқаси ғанимат!
Бугун эрта тонгдан...
Наманган вилояти ҳокими ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги қишлоқ хўжалиги фахрийлари, мутасадди мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятимизнинг Чуст туманида ўрганишда бўлди.
Ишчи гуруҳ пахта етиштирилаётган майдонларда ғўза экини, ғалла экин майдонларида буғдой экини агротехник тадбирларининг бориши, яхши ниятлар билан пилла ҳосили олишга бел боғлаган хонадонларда ипак қуртини парваришлаш масалаларини танқидий кўриб чиқди.
- Чуст тумани вилоятимизнинг энг етакчи туманларидан бири, қишлоқ хўжалигида ҳам бу ўринни сақлаш осонмас. Асосийси, ҳар бир қилаётган эзгу амалларимиз инсон қадрини улуғлаш, уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганини унутмайлик. Ерни, ундан фойдаланувчиларнинг умрини зое кетказмаслик керак, - дейди вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Чуст туманидаги ўрганишда.
Вилоят ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.
Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинди. Жумладан, бугунги ўқувда иштирокчиларга "Давлат фуқаролик хизматчиларининг касб этикаси", “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси тафсилотлари", "Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)", шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
☝️Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.








