Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинди. Жумладан, бугунги ўқувда иштирокчиларга "Давлат фуқаролик хизматчиларининг касб этикаси", “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси тафсилотлари", "Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)", шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.