Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

(https://lex.uz/docs/111453#5155131)➖базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (40 млн 500 минг сўмдан 54 млн сўмгача) миқдорда жарима; ➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;➖2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Авлодлар орасидаги олтин занжир - ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жипсликдаги ҳаракат, муборак дийдордир. Катта авлод айтиш мумкинки, тажриба, сабоқ, ибрат, ўрнак ва намуна мактабидир.

Ўрта ва кичик авлод билан учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади.

Устоз-шогирд анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибаларини ёш авлодга улашиш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда "Уч авлод" учрашуви ташкил этилди. Кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга мудофаа тизимида фаолият юритган фахрийлар, бугун бел боғлаб, жамият ривожига муносиб улуш қўшаётган ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда шижоатли, иқтидорли ёш ҳарбийларнинг ўзига хос давраси ташкил этилди. Унда, тизим ривожига ҳисса қўшган кекса авлод вакиллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

DIQQAT: TA’MIRLASH ISHLARI TUFAYLI CHUST TUMANINING AYRIM HUDUDLARIDA TABIIY GAZ TA’MINOTI VAQTINCHALIK TO’XTATILADI

📌📌📌 Chust tumanidagi gaz quvurida taʼmirlash ishlari olib borilishi rejalashtirilganligi sababli, 30-mart kuni soat 09:00 dan 16:00 gacha "Sadacha", "Pansada", "Yakkabuloq", "Perob", "Navro'z", "Guliston", "Birlik", "Bog'i eram", "Bofanda", "Do'stlik", "Kamarsada", "Xisorak", "Sarimsoqtepa", "Do'zanda" MFYlarida tabiiy gaz taʼminoti vaqtinchalik to’xtatiladi. 📎📎📎"Hududgaz Namangan " gaz ta'minoti filiali vaqtincha noqulayliklar uchun fuqarolardan uzr so’raydi.

🔥 "Hududgaz Namangan " gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati

Бугун Чуст туманидаги барча секторларда кўчат экиш, "қаламча" ўтқазиш ишлари амалга оширилди. Бунда нуронийлар тажрибасига таянилди.

1-сектор раҳбари Бекзод Хамдамов маҳаллалар кесимида фаоллар билан суҳбатлашиб, бу каби саъй-ҳаракатларга албатта ёши улуғлар фикрини ҳам инобатга олиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги механизаторлар, сеялкачилар ҳамда чигит ташувчилар билан бир пиёла чой устида мулоқот ўтказилди. 2022 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда "Бир пиёла чой" устида чигит экишда қатнашадиган механизаторлар, сеялкачилар ҳамда чигит ташувчиларга Агросервис МЧЖ МТПда фикрлар алмашилди.

Тадбир сўнгида механизатор ва сеялкачиларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.