"Шербилак" МФЙда ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ўтказилган "Маҳаллабай" тадбирларида, аҳоли орасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан бирга, мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида фикрлар алмашилди.

🔹Тадбирлар давомида ҳудуддаги 35-сонли умумтаълим мактабида ҳам мулоқот ташкил этилди. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан "Китоб-бизнинг дўстимиз", "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш", "Умумтаълим мактабларида кийиниш маданияти" масалаларида суҳбатлашилди.

🔹"Дам" МФЙдаги 31-сонли мактабда миллатлараро дўстликни тараннум этувчи тадбир ўтказилди. Тадбирда туман маънавият бўлими ходимлари, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳам қатнашишди.

Тумандаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар "Янгиер" МФЙда олиб борилди. Ушбу ҳудудда жойлашган 24-сонли мактабда туман тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида юқори синф ўқувчилари билан йиғилиш ўтказилди.

Тадбирлар давомида ҳудуддаги 42-сонли МТТ фаолияти ўрганиб чиқилди. МТТ ходималари билан "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш зарурлиги", "Тарбия-болаликдан бошланади" масалаларида давра суҳбати ўтказилди

Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Чустда ҳафтанинг ҳар сешанба куни фуқаролар қабули ўтказилади. Бугунги қабулда фуқаролар ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар, жумладан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича мурожаат қилишмоқда. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича бир ҳафталик муддат билан тегишли масъуллар бириктирилмоқда. Ижроси назоратга олинмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, мурожаатларни раҳбарлар доим тинглашга тайёр. Лекин келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилганда уларнинг аксарияти туман марказига келмасдан маҳалланинг ўзида ҳал бўладиган масалалар экани маълум бўлмоқда. Фуқаролар йиғини масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари бу масалалардан хабардор бўлишлари ва ваколатлари даражасида ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим.

Ўрганишлар давом этмоқда

Чуст туманидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар "Резаксой" МФЙда давом эттирилди. Тадбирлар ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида амалга оширилиб, аҳолига Давлатимиз томонидан яратилаётган қулайликлар ва берилаётган шароитлар тушунтирилди. Тадбир давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Амалга оширилаётган тадбирлар доирасида "Резаксой" МФЙда жойлашган 64-сонли МТТ фаъолияти ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди. МТТ ходимлари билан "Бола тарбияси болаликдан" мавзуларида суҳбат ўтказилди.

Амалга оширилаётган тадбирлар туманимизнинг 37-сонли умумтаълим мактабида давом эттирилди. Масканнинг юқори синф ўқувчилари билан "Ёт ғояларнинг зарарли таъсирлари", "Илм олишнинг афзалликлари", "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланишнинг зарурлиги" мавзуларида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳамда долзарб мавзулар, жумладан,

-миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш (2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналиши ҳақида)

-оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари

-ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилмоқда.