Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Чустда ҳафтанинг ҳар сешанба куни фуқаролар қабули ўтказилади. Бугунги қабулда фуқаролар ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар, жумладан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича мурожаат қилишмоқда. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича бир ҳафталик муддат билан тегишли масъуллар бириктирилмоқда. Ижроси назоратга олинмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, мурожаатларни раҳбарлар доим тинглашга тайёр. Лекин келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилганда уларнинг аксарияти туман марказига келмасдан маҳалланинг ўзида ҳал бўладиган масалалар экани маълум бўлмоқда. Фуқаролар йиғини масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари бу масалалардан хабардор бўлишлари ва ваколатлари даражасида ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим.