Авлодлар орасидаги олтин занжир - ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жипсликдаги ҳаракат, муборак дийдордир. Катта авлод айтиш мумкинки, тажриба, сабоқ, ибрат, ўрнак ва намуна мактабидир.

Ўрта ва кичик авлод билан учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади.

Устоз-шогирд анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибаларини ёш авлодга улашиш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда "Уч авлод" учрашуви ташкил этилди. Кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга мудофаа тизимида фаолият юритган фахрийлар, бугун бел боғлаб, жамият ривожига муносиб улуш қўшаётган ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда шижоатли, иқтидорли ёш ҳарбийларнинг ўзига хос давраси ташкил этилди. Унда, тизим ривожига ҳисса қўшган кекса авлод вакиллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.