Муҳим палланинг ҳар дақиқаси ғанимат!
Бугун эрта тонгдан...
Наманган вилояти ҳокими ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги қишлоқ хўжалиги фахрийлари, мутасадди мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятимизнинг Чуст туманида ўрганишда бўлди.
Ишчи гуруҳ пахта етиштирилаётган майдонларда ғўза экини, ғалла экин майдонларида буғдой экини агротехник тадбирларининг бориши, яхши ниятлар билан пилла ҳосили олишга бел боғлаган хонадонларда ипак қуртини парваришлаш масалаларини танқидий кўриб чиқди.
- Чуст тумани вилоятимизнинг энг етакчи туманларидан бири, қишлоқ хўжалигида ҳам бу ўринни сақлаш осонмас. Асосийси, ҳар бир қилаётган эзгу амалларимиз инсон қадрини улуғлаш, уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганини унутмайлик. Ерни, ундан фойдаланувчиларнинг умрини зое кетказмаслик керак, - дейди вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Чуст туманидаги ўрганишда.
Вилоят ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.





