Оддий хат-хабарлар юборишдан бошлаб, почта, телеграф, телефон, интернет ва рақамли технологиялар доимо инсонларни ўзаро алоқаларини яхшилаш учун зарур восита бўлиб келган.
Ҳозирги кунда Давлатимиз Раҳбарининг соҳамизга алоҳида эътиборлари туфайли, соҳамиз кенгайиб барча давлат ташкилотларида ҳам ахборот технологиялари мутахассислари ўз фаолиятларини кенгайтирмоқдалар.
Алоқа ва ахборот технологиялари орқали минглаб ёшларимиз юртимизда яшаб, иқтисодий ривожланган давлатларга ўз хизматларини масофадан кўрсатиб юқори даромад топишлари орқали мамлакатимизга экспорт тушумларининг ортишига кўмаклашмоқдалар.
Узоқ тарихга ва ёрқин келажакка эга соҳамиз вакилларини касб байрамлари билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!





