Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Бугун ўқувда Чуст тумани ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

🔰 Бугунги ўқувда иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилмоқда.

🔰 Шунингдек, "Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида илгари сурилган амалий таклифлар",

🔰 "Замонавий медиа муҳит. Давлат хизматчилари ва ОАВ мулоқоти" ва “Бир чимдим” маънавият" мавзулари ҳақида маълумот берилмоқда.

✅ Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.

Тумандаги ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар Чуст туман СЭСда ташкил этилди. Корхона ходимлари билан "Илм олишнинг афзалликлари", "Кийиниш маданияти", "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланишнинг аҳамияти ", "Диний ақидапарастликнинг зарарли томонлари" масалаларида йиғилиш ўтказилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволлар бўйича жавоблар берилди.

Тадбирлар Чуст туман "Пансада" МФЙда давом эттирилиб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари билан соҳада амалга оширилиши лозим ишлар юзасидан фикрлар алмашилди.

Чуст туман "Пансада" МФЙда яшовчи Вохидов Эркин Абдурахмонович ва оила аъзолари билан МФЙ раиси ва туман тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.

Шунингдек "Пансада" МФЙда "Маҳаллабай" тартибида тадбирлар ташкил этилиб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шукроналик кайфиятида бўлиш масалаларида тушунтириш ишлари ташкил этилди. Аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари ҳудудда яшовчи меҳнат мигрантлари ҳамда ҳудуд фуқаролари билан мулоқот ўтказилди.

ТЕХНИК ҚЎРИҚЛОВГА ТОПШИРИШ БЎЙИЧА ОНЛАЙН АРИЗА ҚОЛДИРИШ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси техник қўриқлаш марказлари қўриғига топшириш учун онлайн аризани қуйидаги ҳавола орқали расмийлаштиринг.

🔵 https://ngoxrana.uz/?page_id=313

📞Мурожаат учун: 1131 ——————web_site ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Telegram ‖ You tube ‖ Twitter

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарурлиги ва юқоридаги қарорлардан келиб чиққан ҳолда, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 12 майдаги №145/06-сонли қарорига ва унга асосан туман  Ишчи гуруҳи таркиби,  маблағларни жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқланди.

Чустлик фуқаролар ҳам муборак Ҳаж сафарига кузатилди

Чуст туманида бўлғуси ҳожиларни Саудия Арабистонига кузатиш маросими шундай ҳис-ҳаяжонларга, дил сўзларига бой бўлди.

Бундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов, сектор раҳбарлари уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Юртдошларимизни кузатиш жараёнида туман раҳбари, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларга бардавом қилишини шу билан биргаликда юртимизга тинчлик, бошлаган ишларимизни ҳайрли қилишини сўраб дуо қилишларини сўради.

Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин!