Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Бугун ўқувда Чуст тумани ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
🔰 Бугунги ўқувда иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилмоқда.
🔰 Шунингдек, "Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида илгари сурилган амалий таклифлар",
🔰 "Замонавий медиа муҳит. Давлат хизматчилари ва ОАВ мулоқоти" ва “Бир чимдим” маънавият" мавзулари ҳақида маълумот берилмоқда.
✅ Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.





