Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарурлиги ва юқоридаги қарорлардан келиб чиққан ҳолда, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 12 майдаги №145/06-сонли қарорига ва унга асосан туман  Ишчи гуруҳи таркиби,  маблағларни жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқланди.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ–5072-сон қарорига мувофиқ, 2022 йил маҳаллий бюджет харажатларининг 5 фоизи (6 102.0 млн.сўм) жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги ва қарор иловасига мувофиқ туманимизда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича таклифларни молиялаштириш учун туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январ ҳолатига шаклланган эркин колдиқ маблағларининг 30 фоизи (575.0 млн.сўм) ҳамда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги  қолдиқ маблағлар (1035.7 млн.сўм) жами 7 млрд. 712 млн. 775 минг сўм маблағ шакллантирилган.

 

Таклифлар киритиш муддати 2022 йил 1 февралдан 22 февралгага қадар давом этган. Ушбу даврда туман фуқаролари томонидан жами 179 млрд. 937 млн. 159 минг. 766 сўмлик таклиф киритилган ва таклифлар рўйҳатини Ишчи комиссияга томонидан сараланган.

Комиссия аъзолари ўз хулосаларида, иловада кўрсатилган жами 436 та таклифдан танлаб олинган 177 млрд. 959 млн. 118 минг 783 сўмлик 312 та таклифлар, масъуллар томонидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, лойиҳалар миқдори 113 млр. 20 млн. 457 минг.сўм қилиб белгиланган ҳолда, жамоатчилик ўртасида йигирма кун давомида овоз бериш жараёнига рухсат берилиши ва  овоз бериш жараёни жорий йил 5 мартдан 1 апрелга қадар давом этди.

Ишчи комиссия аъзолари томонидан киритилган таклифлар, Низом талаблари асосида кўриб чиқилиб, тегишли хулоса берилди.

 Хулосага кўра 312 та таклиф маъқулланди, 124 та таклиф рад этилди.

 Маъқулланган таклифлар суммаси  113 млрд. 20 млн. 457 минг сўмлик

Ғолиб деб топилган  таклифлар:

 -Ичимлик сув тармоғига улаш бўйича бўлган  ғолиб таклифлар 1 та ( 650 млн. сўмлик )

-Ички хўжалик йўллар билан боғлиқ  ғолиб бўлган таклифлар 1 та ( 765 млн.сўмлик)

-Халқ таълим сохасига оид   ғолиб бўлган таклифлар  10 та ( 4 млрд. 89 млн. 800 минг  сўмлик )

-Мактабгача таълим сохасига оид   ғолиб бўлган таклифлар  4 та ( 1 млрд. 755 млн. 000 минг  сўмлик )

-Бошка харажатлар   билан боғлиқ  ғолиб бўлган таклифлар 2 та ( 550 млн. сўмлик )

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ–5072-сон қарорига мувофиқ, 2022 йил маҳаллий бюджет харажатларининг 5 фоизи (6 102.0 млн.сўм) жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги ва қарор иловасига мувофиқ туманимизда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича таклифларни молиялаштириш учун 2022 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи (575.0 млн.сўм) ҳамда ҳолатига “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги қолдиқ маблағлар (1035.7 млн.сўм)  жами бўлиб ҳозирги кунда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағида жами 7 млрд. 712 млн. 775 минг сўм маблағ ажратилди ва умумий 18 та ғолиб ташаббусларга йўналтирилди.

 

Жумладан:

         1-ўрин.      Чуст туман   Мунчоқтепа МФЙда жойлашган  “17-сонли умумтаълим мактабини эски линолеумни ёғоч полга алмаштириш” таклифи овоз йиғиш йўли билан жами 2607 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 400.0 млн.сўм маблағ ажратилди. Пудратчи ташкилот  “DOCTOR ENERGY” МЧЖ  билан 316.7 млн.сўмга шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

        

         2-ўрин Чуст туман  Юқори Карнон МФЙда жойлашган “14-сонли ДМТТ қайта қуриш” таклифи овоз йиғиш йўли билан жами 2597 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 1045.0 млн.сўм маблағ ажратилди. Хозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари  давлат экспертизасига хўлоса олиш учун тақдим этилган.

        

         3-ўрин Чуст туман  Тинчлик МФЙда жойлашаган “12-сонли умумтаълим мактабига замонавий мини футбол майдон қуриш (2-тип)” мазмундаги таклифини 2360 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 500.0 млн.сўм. Хозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари  давлат экспертизасига хўлоса олиш учун тақдим этилган.

 

         4-ўрин Чуст туман  Дамобод МФЙда жойлашаган “60-сонли ДМТТга хожатхона биноси қуриш” мазмундаги таклифини 2283 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 90.0 млн.сўм. Пудратчи ташкилот “KROSHKA STORY SERVIS” МЧЖ  билан 84.8 млн.сўмга шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

 

         5-ўрин Чуст туман  Қоракапа МФЙда жойлашган “21-сонли умумтаълим мактабини иситиш тизими қувурларини янгилаш” мазмундаги таклифини 2162 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 400.0 млн.сўм. Ҳозирги кунда коммиссия томонидан пудратчи танлаш арафасида.

 

         6-ўрин Чуст туман  Саримсоқтепа МФЙда жойлашган “Силга қарши курашиш диспансерига тиббий жиҳозларни зарарсизлантириш учун замонавий автоклав ҳамда дезокамера олиш кераклиги” мазмундаги таклифини 2159 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 300.0 млн.сўм. Таъминотчи “EL.MARKET SERVICE” MCHJ билан  134.4 млн.сўмга ва “SRB MED” MCHJ билан  43.4 млн.сўмга шартномалар тузилиб ҳозирда  автоклав хамда дезокамера таъминотчи томонидан олиб келиниб фойдаланишга топширилди.

        

         7-ўрин Чуст туман  Тоймособод  МФЙ  “Тоймос-2 МФЙ Висол қўчасини асфальтлаш (2 км атрофида)” мазмундаги таклифини 2114 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 300.0 млн.сўм. Хозирги кунда комиссия томонидан пудратчи танлаш арафасида.

 

         8-ўрин Чуст туман  Дехқонобод МФЙда жойлашган “10-сонли умумтаълим мактабини девор ва пол қисмини тўлиқ янгилаш” мазмундаги таклифини 2076 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 500.0 млн.сўм Пудратчи ташкилот  “KROSHKA STORY SERVIS” МЧЖ  билан  463.0 млн.сўмга млн.сўмга шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

 

         9-ўрин Чуст туман  Саримсоқтепа МФЙда жойлашган “27-сонли умумтаълим мактабига хожатхона қуриш” мазмундаги таклифини 2053 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиха учун жами 150.0 млн.сўм. Пудратчи ташкилот “YANGI-BUNYODKOR” МЧЖ  билан  139.5 млн.сўмга шартнома тузилиб, мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди.

 

         10-ўрин Чуст туман  Тоймособод МФЙда жойлашган “63-сонли умумтаълим мактабини иситиш тизимини тубдан янгилаш” мазмундаги таклифини 2029 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами

300.0 млн.сўмга .Пудратчи ташкилот “SAVR-MAKON” хусусий корхонаси  билан 175.6 млн.сўмга шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

 

         11-ўрин Чуст туман  Бофанда МФЙда жойлашган “7-сонли умумтаълим мактабини иситиш тизимини замонавий Акфа радиаторларига алмаштириш ва мактабни табиий газга улаш” мазмундаги таклифини 1975 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 595.0 млн.сўм. Ҳозирги кунда комиссия томонидан пудратчи танлаш арафасида.

 

         12-ўрин Чуст туман Юқори Карнон МФЙ  “Карнон ҳудуди аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш” мазмундаги таклифини 1939 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 650.0 млн.сўмга. Ҳозирги кунда комиссия томонидан пудратчи танлаш арафасида.

 

         13-ўрин Чуст туман Камарсада МФЙда жойлашаган  “Чуст тумани Камарсада МФЙ да жойлашган педколлеж ётоқхонасини мослаштириш” мазмундаги таклифини 1919 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 250.0 млн.сўмга Пудратчи ташкилот  “Муроджон қурилиш Монтаж” х/к  билан 239.0 млн.сўмга шартнома тузилиб, қурилиш ишлари 95 фоиз бажарилган.

 

         14-ўрин Чуст туман Саримсоқтепа МФЙда жойлашган  “66-сонли ДМТТга ошхона биносини қуриш” мазмундаги таклифини 1902 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 120.0 млн.сўм.  Пудратчи ташкилот “YANGI-BUNYODKOR” МЧЖ билан 113.8 млн.сўмга шартнома тузилиб, мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди.

 

         15-ўрин Чуст туман Пансада МФЙда жойлашган  “5-сонли умумтаълим мактабини эски иситиш батареяларни янги замонавий акфа батареяларига алмаштириб табиий газ тармоғига улаш” мазмундаги таклифини 1890 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами  564.8 млн.сўмга. Ҳозирги кунда комиссия томонидан пудратчи танлаш арафасида.

 

         16-ўрин Чуст туман Садача МФЙда жойлашган  “66-сонли умумтаълим мактабига хамда Садача МФЙ Бобур кўчасига аҳолига артизан (Скваж) ер ости сувини чиқариш ва тик қудуқ ўрнатиш” мазмундаги таклифини 1877 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 280.0 млн.сўмга.Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари  давлат экспертизасига хулоса олиш учун тақдим этилган.

 

         17-ўрин Чуст туман Садача МФЙда жойлашган  “ 35-сонли ДМТТни олди томон навесни тўсиш” мазмундаги таклифини 1866 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 500.0 млн.сўмга. Пудратчи ташкилот  “DOCTOR ENERGY” МЧЖ  билан 460.8 млн.сўмга шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

 

         18-ўрин Чуст туман Куйи    Карнон МФЙда жойлашган “15-сонли умумтаълим мактабига мини футбол майдони қуриш” мазмундаги таклифини 1805 та овоз йиғиб ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа учун жами 400.0 млн.сўмга. Ҳозирги кунда комиссия томонидан пудратчи танлаш арафасида.

 

         Маълумот учун:

Жорий йилнинг 1 июлдан 31 июлгача “Open budget” ахборот партали орқали ўз ҳудудингиздаги  жамоавий муаммоларни ҳал этиш қаратилганлиги (хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар); юқорида кўрсатилган таклифларингиз бўлса Очиқ бюджет (openbudget.uz) порталига қолдириб ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этинг ҳамда бюджет маблағларини сарфланишида ўз таклифингизни билдиринг!

Чуст тумани Молия бўлими:  99897-370-04-00