Тумандаги ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар Чуст туман СЭСда ташкил этилди. Корхона ходимлари билан "Илм олишнинг афзалликлари", "Кийиниш маданияти", "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланишнинг аҳамияти ", "Диний ақидапарастликнинг зарарли томонлари" масалаларида йиғилиш ўтказилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволлар бўйича жавоблар берилди.

Тадбирлар Чуст туман "Пансада" МФЙда давом эттирилиб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари билан соҳада амалга оширилиши лозим ишлар юзасидан фикрлар алмашилди.

Чуст туман "Пансада" МФЙда яшовчи Вохидов Эркин Абдурахмонович ва оила аъзолари билан МФЙ раиси ва туман тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.

Шунингдек "Пансада" МФЙда "Маҳаллабай" тартибида тадбирлар ташкил этилиб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шукроналик кайфиятида бўлиш масалаларида тушунтириш ишлари ташкил этилди. Аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари ҳудудда яшовчи меҳнат мигрантлари ҳамда ҳудуд фуқаролари билан мулоқот ўтказилди.