Yangiliklar
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизасия ва реконструкция қилиш ишлари юзасидан ўрганиш олиб борди.
Аввалроқ Хитой Халқ Республикасидан иситиш қозонлари келтирилди ва модернизасия ишлари якуний паллада.
РК-1 қозонхонаси: Давлатобод туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик", ва "Порлоқ" МФЙларда жами 152 та кўп қаватли уй, 7582 та хонадон, 20064 аҳоли ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.
РК-2 қозонхонаси: "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг" ва "Давлатобод" МФЙ ларда жами 198 та кўп қаватли уй, 8752 та хонадон, 26136 аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.
Жами: тумандаги 8 та МФЙ да 350 та кўп қаватли уй, 16 334 та хонадон, 46200 нафар аҳоли ва 37 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлиқ таъминоти билан таъминлаш замонавий тизим орқали амалга оширилади.
Унда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари видеоконференция шаклида иштирок этдилар. Жумладан, туман ҳокимлиги ижроия аппарати ходимлари ҳам маърузаларни тингладилар.
Дастлаб республикамиз ва хорижий давлатлар ҳаётида рўй берган энг муҳим янгиликлар ҳақида ахборот берилди. Жумладан, Президентимизнинг 27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бўлиб тадбирлар, Ёшлар кунидаги учрашув, Туркия давлати президенти Ражаб Эрдўғоннинг ташрифи тафсилотлари билан танишилди.
Давлат фуқаролик хизматидаги гендер тенгликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари тўғрисидаги маъруза ҳам катта қизиқиш билан тингланди.
Шу билан бирга ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг шарҳ билан ҳам танишилди.
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҲАҚИДА
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади
Давлат корхона ва ташкилотларида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳолига берилаётган имтиёзларни тушунтириш мақсадида навбатдаги тадбирлар Чуст туман "Ободонлаштириш бўлими"да амалга оширилди. Ушбу корхона ишчи ва хизматчилари билан "Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзуида давра суҳбатлари ташкил этилди. Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар бўйича жавоблар берилди.
Амалга оширилаётган "Маҳаллабай" тартибидаги тадбирлар туманимизнинг "Деҳқонобод" маҳалласида давом эттирилди. Аҳоли билан яқиндан суҳбатлар ташкил этилди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Шунингдек тадбирлар давомида ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари билан "Ҳалол савдо" мавзусида тушунтириш ишлари ташкил этилди.
Бугун ёшларнинг қалбидаги шижоат ва ғайратни кўряпман. Кўзлари ёниб турган ўғил-қизларим. Айнан сизнинг таклифингиз, ўйлантириб турган муаммоларингизни эшитиш мақсадида келдим. Биргаликда бартараф этамиз-Бекзод Хамдамов Чуст туман ҳокими
"Шоён" МФЙда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман раҳбари Бекзод Хамдамов иштирок этиб, мавжуд масалаларни муҳокама қилди.
Жами ёшлар томонидан 7 та мурожаат қайд этилган бўлиб, унда бандлик, такрорий экин экиш бўйича ер ажратиш, уй-жой олиш учун имтиёзли кредит ажратиш, субсидия асосида асбоб- ускуналар олиш, бепул тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда ўқув курслари харажатларини қоплаш каби мавзуларда масалалар ўртага ташланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 2 тасига тушунтириш берилди, 5 таси назоратга олинди.










