Yangiliklar
Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси раҳбари ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, кўп маротаба мурожаат қилувчилар билан манзилли иш ташкил этиш ва “Маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича 6 нафар энг кўп мурожаат қилган фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар ечими бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди ва икки нарфари фуқароларни муаммолари ижобий хал этилди.
“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди
Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди 🔰Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
🗓 Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳар йили 1 майгача тақдим этади.
📝 Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади.
⏩ Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.
❕Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади.
💰Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Ўрганишларда муаммоларга ойдинлик киритилади
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст туманига келди.Ўрганишлар "Гулистон" маҳалласидан бошланди. Бу ерда 28 та хўжалик истиқомат қилади. Айни пайтда таъмирлаш ишлари амалга ошириимоқда.
Шунингдек, "Dilbar textile" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди.
Бу ерда аёлларга яратилган шароитлар, қулайликлар кўздан кечирилдиЧуст педагогика коллежи биноси ҳам вилоят раҳбари эътибор марказида бўлди. Мавжуд имкониятлар ҳам ўрганилди.
- Уй-жойга муҳтож оилалар бор экан, уларни ҳолатини ўрганиб, албатта муаммо бартараф этилади, - Шавкатжон Абдуразаков вилоят раҳбари.
Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ечимсиз масала ҳам бўлмаслиги таъкидланди.
Эҳтиёжманд оилалардаги ўқувчиларга бепул мактаб формалари топширилди.Унда Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
🔰Чуст туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи оилаларнинг фарзандларига мактаб формалари топширилди.
🔰Маълумот ўрнида 797 нафар "Аеллар дафтари"," Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" даги оила фарзандларига мактаб формаси тақдим этилди. Бунинг учун 180 млн сўм маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилди.
🔰Бу каби ғамхўрликдан ўқувчилар ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам беҳад шод бўлдилар ва бундай эътибор ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.
Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди
▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Чуст туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлимлари бошлиқлари иштирок этишди.
✅ Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
🔰 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.
✅ Мазкур ўқув соати агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги(https://www.youtube.com/watch?v=ndNWYUQhEDg) расмий саҳифаси орқали берилди.










