Ўрганишларда муаммоларга ойдинлик киритилади
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст туманига келди.Ўрганишлар "Гулистон" маҳалласидан бошланди. Бу ерда 28 та хўжалик истиқомат қилади. Айни пайтда таъмирлаш ишлари амалга ошириимоқда.
Шунингдек, "Dilbar textile" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди.
Бу ерда аёлларга яратилган шароитлар, қулайликлар кўздан кечирилдиЧуст педагогика коллежи биноси ҳам вилоят раҳбари эътибор марказида бўлди. Мавжуд имкониятлар ҳам ўрганилди.
- Уй-жойга муҳтож оилалар бор экан, уларни ҳолатини ўрганиб, албатта муаммо бартараф этилади, - Шавкатжон Абдуразаков вилоят раҳбари.
Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ечимсиз масала ҳам бўлмаслиги таъкидланди.





