Yangiliklar
“Китоб ўқиган,ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади.У бефарқ бўлмайди.Унинг кучи билимида бўлади.Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. “Катталар”га хушомад қилмайди. Унинг билими бор,илми бор.Мана нима учун китоб ўқинглар деймиз.Китоб ўқисангиз савол беришни биласиз” ©Шавкат Мирзиёев
Бугун Чуст тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган 12-сонли умумтаълим мактабида “Китобсевар миллат” шиори остида китоб савдо ярмаркалари ўтказилди. Мазкур тадбирда ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчиларни фаол бўлиб турли мавзуларда турлича китобларни харид қилишди.
Ҳар ҳафта Масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!!!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан барча вилоят ва туманларда фаолият олиб бораётган масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Шу муносабат билан эртага 19 октябрь чоршанба куни туманимиздаги масжидларда имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.
Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача
Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
"Кексаларни эъзозлаш ва уларга ҳурмат- эътибор кўрсатиш, ҳалқимизга хос эзгу фазилат" ғояси асосида Наманган вилояти Чуст тумани "Садача" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги маҳалла гузарида "Оталар гурунги" тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги фаол фахрий нуроний отахонлар билан бир пиёла чой устида маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирда 80 нафардан кўпроқ фаол нуронийлар қатнашишди.Тадбир давомида нуроний отахонлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатларидан миннатдор эканликларини эътироф этишди.
Чуст тумани "Зарафшон"ММТП ҳудудидаги “Аҳмадали Маҳмуд Ҳаким” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ММТП раислари ва пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.
Ушбу семинарда етиштирилган пахта ҳосилини 76 см схемада экишнинг аҳамияти, олинган ҳосилдорлик ва олинадиган даромад тушунтирилди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари раҳбарларига 2023 йил ҳосили учун ер шароитидан келиб чиқиб, чигитни 76 см схемада экиш тавсиялари берилди.
Халқ хизматида, қўли чаққон теримчилар доимий диққат-эътиборда!
Оқ олтин хирмони юксалишида ҳар бирингизнинг алоҳида ўрнингиз бор. Бугунги рағбатлар, сизларда ишчанлик кайфиятини оширади,-дейди теримчилар билан суҳбатда Бекзод Хамдамов.
Чуст "Аҳмадали Маҳмуд Ҳаким" фермер хўжалигида айни пайтда 58-86 отряддан 200 га яқин теримчилар миришкорларга камарбаста бўлишмоқда.
Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ҳамда туман ҳокими Бекзод Хамдамов мазкур фермер хўжалигида бўлиб, илғор теримчиларга эсдалик совғаларини тақдим қилдилар. Шу билан биргаликда теримчилар учун байрамона дастурхон ёзилди.
Бундай эътибордан руҳланган фермер хўжалиги аъзолари терим суръатини янада оширишларини билдирдилар.









