Yangiliklar
«Маҳалла” хайрия жамоат фондининг йил сарҳисоби ўтказилди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлимида 2022 йил якунлари ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар тахлил қилинди. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, тумандаги МФЙлар моддий-техника таъминотини таъминлаш, меҳнат таътилига чиққан МФЙ ходимларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, “Маҳалла ифтиҳори” кўкрак нишонига сазовор бўлган ходимларни бир марталик рағбатлантириш ва уларни фонд ҳисобидан Республикадаги санаторияларда дам олишларини таъминлаш ва шу каби кўплаб ишларни амалга оширилди.Вилоят бошқарувида ўтказилган йиғилишда фонднинг Чуст тумани фаолияти муносиб баҳоланиб “Йилнинг энг яхши жамоаси” номинацияси бўйича “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.
Президент мурожаатномаси ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон халқига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасида белгиланган вазифалар бўйича билдирилган таклифларни Чуст туманида бажарилишини Чуст туман ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилди.Президент мурожаатномасида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш, айниқса тиббиёт, таълим, тарбия йўналишларида берилган топшириқлар ижроси муҳим ҳисобланади.Чуст туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг одоб-аҳлоқини янада яхшилаш, саломлашиш, гигиена талабларига риоя қилиш, синф раҳбарларининг ўқувчилар билан индевидуал иш олиб бориши, ўқувчиларга оилаларида дарс тайёрлаш учун яратилган шароитлари билан танишишга алоҳида эътибор қаратилди.2-сонли оила поликлиникаси томонидан патронаж хизматлари, айниқса якка-ёлғиз яшовчи фуқароларнинг оилалаларига қатновининг самарадорлиги жойида ўрганилди, айниқса беморларни тезроқ даволанишларига ёрдамлашиш шароитлари бўйича суҳбатлар ташкил қилинди.Ўрганиш бўйича туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, ўзини ўзи бошқариш органлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш бўлими ва бошқа бир қатор ташкилотларга аҳоли билан ишлашнинг “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” иш олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.
"Сиёсий маърифат соати"да ҳафта давомидаги муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чуст тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.
Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар, жумладан, давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи тафсилотлари билан таништирилди.
Шундан “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ҳақида тақдимот қилиб берди.
"Бир чимдим маънавият" рукнида буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот берилди.
Бугун "Namangan sement" МЧЖ да "Муқобил энергия ресурларидан фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Чуст туман Маданият саройида "Аҳил оила" куни муносабати билан ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ўринова, туман Фуқаролик суди раиси Соҳиба Юлчиева, туман ФХДЁ бўлими мудири Кабира Талапова, туман "Қосим шайх" масжиди бош имоми Мақсудхон Иномханов, туман бош отинойиси Розияхон Ҳошимова, отинойи Шоирахон Бурҳанова, психолог Муяссархон Сайдуллаева, бўлим мутахассиси Мамлакат Абдураҳимовалар иштирок этиб, тумандаги ажрим ёқасида бўлган 15 та оилалар ўрганилди. Яраштириш жараёнида 6 та оилалар яраштирилди. 5 та оилаларни тиклаш учун муддат берилди, 4 та оилаларни яраштириш имкони бўлмаганлиги, эр-хотинлар бир неча йиллар олдин бошқа-бошқа оила қурганлиги сабабли ажрим учун туман Фуқаролик судига йўналтирилди.










