"Сиёсий маърифат соати"да ҳафта давомидаги муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чуст тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.
Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар, жумладан, давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи тафсилотлари билан таништирилди.
Шундан “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ҳақида тақдимот қилиб берди.
"Бир чимдим маънавият" рукнида буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот берилди.





