Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш ва кенг жамоатчиликка тарғиб-ташвиқот ишларини ташкил этиш юзасидан Чуст туман дастури шакллантирилган йўл, тоза ичимлик суви, электр таъминотидаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Сенатор Икромхон Нажмиддинов, туман ҳокими Б.Хамдамов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Аролов, бўлим бошлиғининг нуронийлар масалалар бўйича маслаҳатчиси Ж.Мирахмедов, тегишли ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан қарор мазмун-моҳияти юзасидан суҳбат ўтказилди.Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 Қарорига мувофиқ, 2022 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва амалга ошириладиган ишларни назорат қилиш ҳар бир масъулнинг вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтди.
Туманимиздаги ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тадбирлар туман ХТБга қарашли 7-сонли мактабда, Чуст Тиббиёт коллежида ташкил этилди. Тадбир туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилиб, мактаб фаъолияти тўлиқ ўрганиб чиқилди. Мактаб ўқувчилари билан уларни қизиқтирган масалалар юзасидан, ҳамда "Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзусида очиқ давра суҳбатлари ҳам ташкил этилди. Вояга етмаган ёшлар билан уларнинг илм олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, синфдан ташқари тўгаракларда иштироки, китобхонлик ва бошқа шу каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилиб лозим бўлган тавсиялар берилди. Бундан ташқари "Дўстлик" МФЙ да махаллабай тадбирлар давом эттирилиб, ахоли билан яқиндан мулоқотлар қилинди, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.
Интернет-кафеларда вояга етмаганларнинг ота-онасидан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ҳамроҳисиз тунги вақтда (соат 22:00 дан 6:00 гача) Интернет тармоғидан фойдаланиш учун жамоат фойдаланиш жойларида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда видеокузатув камераларини қўллаб (видео ёзувни 90 кун сақлаган ҳолда), ташриф буюрувчилар хавфсизлиги чоралари кўрилиши керак.
(https://lex.uz/docs/4962057)⚠️ Бундай ҳолатга йўл қўйган интернет-кафе раҳбарлари БҲМнинг 15 бараваригача (4,5 млн сўмгача) миқдорда жаримага тортилади (https://lex.uz/docs/97664).
Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар тумандаги 19-сонли ДИМИда ташкил этилиб, ёшлар билан "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида тадбирлар ташкил этилди. Унда ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ўзини химоя қилиши, муомала ва кийиниш маданияти, вақт қадри, диний мутаассибликка берилмаслик ва иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан очиқ давра суҳбатлари ташкил этилди. Мавзуга оид видеоролик ҳам намойиш этилди. Тадбирлар туманимизнинг "Яккабулоқ" ва "Камарсада" МФЙда давом эттирилиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилинди. Ҳудуддаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилди, лозим бўлган тушунтириш ишлари билан бир қаторда, тавсиялар ҳам берилди.
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИЧА ТИЗИМ – ДАВР ТАЛАБИ
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш мақсадида Наманган шаҳар тажрибаси ўрганиш ишлари якунланди.
Бу борада ёшлар етакчилари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг маҳалладаги мавқеини ошириш, “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши, маҳалладаги бешлик – МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторларининг ҳамкорлиги катта аҳамиятига эга бўлади.
Бугун Чуст туманидаги 4-сектор штаби биносида “Наманган тажрибаси”ни Чуст туманида ҳам татбиқ этиш бўйича 4-сектор худудидаги МФЙларнинг масъулларига йиғилиш ўтказилди. Унда маҳаллалардаги бешлик тизимининг ҳамкорликдаги фаолияти, ёшлар етакчиларининг маҳаллаларда “хонадонбай” хатлов ишларини ташкил этилиши, “Ёшлар дафтари”нинг шаффоф юритилиши бўйича фикрлашиб олинди.










