"Кексаларни эъзозлаш ва уларга ҳурмат- эътибор кўрсатиш, ҳалқимизга хос эзгу фазилат" ғояси асосида Наманган вилояти Чуст тумани "Садача" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  маҳалла гузарида  "Оталар гурунги"  тадбири ўтказилди.  Тадбирда  тумандаги  фаол фахрий  нуроний отахонлар билан бир пиёла чой устида маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирда  80 нафардан кўпроқ фаол нуронийлар қатнашишди.Тадбир давомида нуроний отахонлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатларидан миннатдор эканликларини эътироф  этишди.