Эҳтиёжманд оилалардаги ўқувчиларга бепул мактаб формалари топширилди.Унда Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

🔰Чуст туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи оилаларнинг фарзандларига мактаб формалари топширилди.

🔰Маълумот ўрнида 797 нафар "Аеллар дафтари"," Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" даги оила фарзандларига мактаб формаси тақдим этилди. Бунинг учун 180 млн сўм маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилди.

🔰Бу каби ғамхўрликдан ўқувчилар ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам беҳад шод бўлдилар ва бундай эътибор ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.