Yangiliklar
Чустлик ҳожилар зиёратни адо этиб, юртга қайтдилар.
◽️Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этган ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, юқори савияда ташкил этилган шароитлардан миннатдорчиликларини билдирдилар.
Биз ҳам барча ҳожиларнинг ҳаж зиёратлари қабул, ибодатлари мақбул бўлишини Аллоҳдан сўраймиз.
Туман ҳокимлиги ва дахлдор ташкилот вакиллари иштирокида Чуст туман тиббиёт коллежида ҳожилар кутиб олинди.
Чуст туманида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан ўтказилаётган тадбирлар давом эттирилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиликлар билан махаллий аҳолини таништириш, фуқароларга ёт ғоялардан ёшларни асраш, илм олишнинг афзалликлари, шукроналик кайфиятида бўлиш лозимлиги, турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик ва бошқа масалалар юзасидан "Тошқўрғон" МФЙ фуқаролари билан давра суҳбатлари ташкил этилди. Учрашувда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар берилди.
Маънавий-маърифий тадбирлар "Тошқўрғон" МФЙда жойлашган 43-сонли оилавий поликлиникада давом эттирилди. Тиббиёт ходимларининг касб маданияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга тадбиқ этиш жараёнларининг бориши, ходимлар орасидаги маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан, ҳамда касб маданиятига риоя қилиш, турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик мавзуларида мулоқот ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14-апрелда ПФ-106-сонли "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туман" Гулистон" МФЙ да жойлашган 6- умумтаълим мактаби Агентлик тизимидаги ихтисосолаштирилган мактабига мослаштирилмоқда. Ушбу мактабни таъмирлаш учун Наманган вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан 9 млрд. 200 млн сўм маблағ ажратилган. “Бетакрор қурилиш дизайн” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.
Танлов ғолиби пудратчи ташкилот “Ишоот Инвест” МЧЖ томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Мактаб ўқув биноларида пол қисми, эшик, ёритиш тизими ва иситиш тизими бузиш ишлари якунланди. Ҳозирда мавжуд ўқув биносида иситиш ва ёритиш тизими ва 2-қават пол қисимини бетонлаш ишлари давом этмоқда. Ташқи фасадда базалт қоплама ва алюкабонд ўрнатилмоқда.
"Аёллар дафтари" да турувчилар учун яна бир хайрли иш. Айни пайтда 50 нафар опа-сингиллар саёҳат учун қадим ва навқирон Самарқанд шаҳрига йўл олишмоқда. Сафарингиз бехатар, зиёратингиз қабул бўлсин!
Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши Котибияти кичик мажлислар залида Олий Мажлис Сенати аъзоси Маҳмуджон Парпиев бошчиликларида Чуст туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар билан биргаликда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Махмуджон Парпиев сўзга чиқиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутаётганини алоҳида қайд этиб ўтди. Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги. Жумладан, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилаётганлиги борасида ҳам фикрлар билдирилди. Мулоқотда депутатлар томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Қатнашчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди. Йиғилиш мобайнида Чуст туман Кенгаши депутатлари С.Ахатжонов, Р.Ҳакимов, Ш.Мадолимов, Р.Анорқуловалар фаол қатнашиб ўзларининг қизиқтирган таклифлари ва мулохазалари билан ҳам ўртоқлашдилар.










