Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши Котибияти кичик мажлислар залида Олий Мажлис Сенати аъзоси Маҳмуджон Парпиев бошчиликларида Чуст туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар билан биргаликда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Махмуджон Парпиев сўзга чиқиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутаётганини алоҳида қайд этиб ўтди. Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги. Жумладан, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилаётганлиги борасида ҳам фикрлар билдирилди. Мулоқотда депутатлар томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Қатнашчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди. Йиғилиш мобайнида Чуст туман Кенгаши депутатлари С.Ахатжонов, Р.Ҳакимов, Ш.Мадолимов, Р.Анорқуловалар фаол қатнашиб ўзларининг қизиқтирган таклифлари ва мулохазалари билан ҳам ўртоқлашдилар.





