Чуст туманида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан ўтказилаётган тадбирлар давом эттирилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиликлар билан махаллий аҳолини таништириш, фуқароларга ёт ғоялардан ёшларни асраш, илм олишнинг афзалликлари, шукроналик кайфиятида бўлиш лозимлиги, турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик ва бошқа масалалар юзасидан "Тошқўрғон" МФЙ фуқаролари билан давра суҳбатлари ташкил этилди. Учрашувда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар берилди.
Маънавий-маърифий тадбирлар "Тошқўрғон" МФЙда жойлашган 43-сонли оилавий поликлиникада давом эттирилди. Тиббиёт ходимларининг касб маданияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга тадбиқ этиш жараёнларининг бориши, ходимлар орасидаги маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан, ҳамда касб маданиятига риоя қилиш, турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик мавзуларида мулоқот ўтказилди.





