Чустлик фуқаролар ҳам муборак Ҳаж сафарига кузатилди

Чуст туманида бўлғуси ҳожиларни Саудия Арабистонига кузатиш маросими шундай ҳис-ҳаяжонларга, дил сўзларига бой бўлди.

Бундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов, сектор раҳбарлари уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Юртдошларимизни кузатиш жараёнида туман раҳбари, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларга бардавом қилишини шу билан биргаликда юртимизга тинчлик, бошлаган ишларимизни ҳайрли қилишини сўраб дуо қилишларини сўради.

Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин!