Чуст туман "Яккабулоқ" МФЙда жойлашган 8-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар ўтказилди. Мактаб ўқитувчилари билан "Илм олишнинг афзалликлари", "Кийиниш маданияти", "Диний мутаассибликнинг зарарли таъсирлари" масалаларида фикрлар алмашилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Тадбирлар давомида РМММ Чуст туман бўлими бошлиғи С. Насимхонова, "Қизил ярим ой" жамияти раҳбари Н. Иноятовалар иштирокида "Меҳнатобод" МФЙда жойлашган 18-сонли МТТда бўлишди. МТТ ходималари билан "Бола тарбияси азиз", "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида мулоқотлар ташкил этилиб, иштирокчиларга тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳар иккала маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда "Маҳаллабай" тартибида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида маҳаллаларда амалга оширилиши лозим тадбирлар юзасидан тавсиялар берилди.





