Навбатдаги Сайёр қабулга марҳамат!

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 2022 йил, 28 май шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача сайёр қабул ўтказилади. Унда Бюронинг шаҳар-туманлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқармадан ҳудудларга бириктирилган таркибий тармоқлар раҳбарлари иштирок этишади.

Сайёр қабуллар қуйидаги манзилларда ўтказилади:

- Наманган шаҳар, “Олвализор” МФЙ биносида;- Наманган тумани, “Хўжақишлоқ” МФЙ биносида;- Тўрақўрғон тумани, “Туркистон” МФЙ биносида;- Косонсой тумани, “Ширинбулоқ” МФЙ биносида;- Поп тумани, “Чодак” МФЙ биносида;- Чуст тумани, “Камарсада” МФЙ биносида;- Учқўрғон тумани, “Тинчлик” МФЙ биносида;- Уйчи тумани, “Янгичек” МФЙ биносида;- Норин тумани, “Шўрариқ” МФЙ биносида;- Чортоқ тумани, “Дилдош” МФЙ биносида;- Янгиқўрғон тумани, “Юқори Навкент” МФЙ биносида;- Мингбулоқ тумани, “Пахтакор” МФЙ биносида;- Давлатобод тумани, “Юқори Ғирвон” МФЙ биносида;- Янги Наманган тумани, “Ишонч” МФЙ биносида;

Бюро фаолияти, суд ва бошқа органлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш билан мурожаатингиз бўлса сайёр қабулда қатнашишларингизни сўраб қоламиз.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси