ҒАЛЛА МАВСУМИ ЯҚИН

Жорий йилда Чуст туманида 10050 гектар майдонда ғалла парваришланди. 79 минг тонна дон ишлаб чиқарилиши, 23655 тонна дон давлатга сотилиши режалаштирилган.

Айни шу кунларда ғалла ўрим-йиғимига қизҳин ҳозирлик кўрилмоқда. Туманда ўримни қисқа муддатларда ташкил этиш учун 22 та ўрим комбайни мавсумга тахт қилинди.

Бугун туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва вилоят хокимининг уринбосари А.Ҳакимовлар марказий МТПда бўлиб, мавсум олдидан ўримга масъуллар, отряд раҳбарлари билан суҳбатлашди. Келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.