Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Чуст тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчилари ҳам бу ўқувларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга
"Давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг замонавий ва очиқ тизими",
"Замонавий раҳбар фазилатлари",
"Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)",
шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.





