Чуст тумани ҳокимлигида навбатдаги "Сиёсий (Маърифат) соати" бўлиб ўтди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилмоқда.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Ушбу ўқишда Чуст туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарат ходимлари иштирок этди.
▶️ Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.





