Бу йилги байрам аввалгиларидан тамомила фарқ қилади. Боғ ўша, аммо гуллар билан безатилган манзаралар ажиб кўриниш касб этмоқда. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида катта байрамга катта тайёргарлик кўриляпти.

61-Халқаро гуллар фестивали дунё аҳлини Наманганга чорлайди.

Ҳар бир туман учун ажратилган махсус жойлар. Бунда ҳудудларнинг анъаналари, қадриятлари ва "ташриф қоғозлари" асосида ёндашилган. Ландшафт дизайн асносида ишлов берилиб, тайёргарлик юксак даражада ташкил этилган, айни пайт якуний босқичда олиб борилмоқда.

2022 йил 22 майдан 5 июнгача ўтказиладиган гуллар фестивалида юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларни Чуст туманининг ўзига хос бетакрор ва мафтункор табиатини гулларда ўз ифодасини топмоқда, кўриб баҳри дилингиз очилади.

Гуллар шаҳри Наманган-гуллар оғушида! Гул Диёрим-Наманганга марҳамат!