Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ, шу жумладан 44 нафар вазирлик, идора ва муассасалар мутасаддилари, уларнинг вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан Наманган вилояти шаҳар ва туманларида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича бошланган уч кунлик оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтди. Қабулларнинг учинчи куни Чуст туманида ўтказилди.Унда масъуллар Поп, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Косонсой ҳамда туман аҳолисининг мурожаатларини қайд этиб боришди.





