Муносабат

Ижтимоий тармоқларда...

Чуст тумани "Ғовасой" қишлоғи, 12-мактабнинг олдида пиёдалар йўлагида жойлашган симёғочлар масаласида қилинган мурожаат юзасидан муносабат

Ғова қишлоғи ҳудудидан ўтган 4К 462 А “Ғова қишлоғига” (0-19 км) автомобиль йўлининг 18-19 кмлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2611-сонли қарорини Чуст туманида ижроси таъминлаш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан “SINOINDUSTRIAL TASHKENT” МЧЖ томонидан тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг лойиҳа -смета ҳужжатларида қурилиш стандарти асосида пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари режалаштирилган. Хозирда мавжуд симёғочлар Чуст ТЭТ корхонаси томонидан бошқа жойга кўчирилишини маълум қиламиз.

Инсон қадри учун

✅ Чекка ҳудудлар ҳам марказдек бўлади. Бунинг учун барча куч-ғайратимизни сафарбар қиламиз. Мақсад нима? Шу ердаги аҳолининг янада фаровон яшашини таъминлаш,-дейди Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов.

✳️ Ижтимоий оғир МФЙларда маҳаллий дастурга киритилган "Истиқлол" маҳалласида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан семинар ўтказилди.

💠 "Баймоқ" ҳудудидаги "Истиқлол" маҳалласида ишлар бошланди. Шағаллаштириш, бетон таянч устунларини ўрнатиш шунингдек, бир қатор бошқа масалаларга ҳам ойдинлик киритиляпти.

🔰 Энди бу ер ободлик касб этади. Кўча ва гузарларда ҳашар ишлари амалга оширилмоқда. Энг асосийси бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси инсон қадри учун хизмат қилади.

Эътиборни чекка ҳудудга қаратганимиз, бу ердаги аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш.

Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов "Истиқлол" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айни пайтда бу ерда 2350нафар аҳоли, 450 та хонадон, 560 та оила мавжуд.

Ҳозирда шағаллаш ва бетон таянч устунлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Навбатдаги манзил: "Ёрқишлоқ" маҳалласи. Мавжуд муаммолар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Таклиф ва тавсиялар берилди.