Ҳ И С О Б О Т
Чуст туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3917-сон ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижроси таъминлаш мақсадида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини шакллантириш бўйича 2021 йил туман маҳаллий бюджети харажатларининг 5 фоизи миқдорида яъни 8,204.0 млн.сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари жорий йилнинг йил бошида сақланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 248.9 млн.сўм ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан жумладан 2021 йил I-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 190.2 млн. сўм ва 2-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмининг 30 фоиз миқдорида 282.2 млн. 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмининг 30 фоиз миқдорида 829.3 млн. сўм маблағ жами бўлиб ҳозирги кунда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағида 10 млрд. 033 млн. 700 минг сўм маблағ шакллантирилган.
Махсус ахборот порталига таклифлар киритиш (муддати 2021 йил 1 июлдан 1 августга қадар) даврида туман фуқаролари томонидан жами 69 млрд. 243 млн. 700 минг. сўмлик 300 та таклиф киритилган ҳамда ишчи гуруҳга тақдим этилган. Ишчи гуруҳ томонидан танлаб олинган 51 млрд. 701 млн. 400 минг сўмлик 233 та таклифлар, масъуллар томонидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, лойиҳалар миқдори 52 млр. 92 млн. сўм қилиб белгиланган ҳамда қайта кўриб чиқилган лойиҳалар жамоатчилик томонидан овоз бериш босқичига киритилган.
Овоз бериш жараёни жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар давом этган. Ишчи комиссия аъзолари томонидан киритилган таклифлар, Низом талаблари асосида кўриб чиқилиб, тегишли хулоса берилган.
Хулосага кўра 233 та таклиф маъқулланди, 67 та таклиф рад этилди.Маъқулланган таклифлар суммаси 52 млрд. 832 млн. 285 минг сўмни ташкил этади.
“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағида шаклланган жами 9 млрд. 204 млн. 300 минг сўм маблағ овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 35 та лойиҳаларга йўналтирилди.
Жумладан ғолиб лойиҳалар кесимида овоз тўплаш натижалари қуйидагича:
1-ўрин:
Чуст туман 5-сонли мактабни девор қисмини янгилаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 200.0 млн.сўм) -1037 та овоз;
2-ўрин:
Чуст туман 56-сонли мактабни синф хоналарининг пол қисмини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 300.0 млн.сўм) -996 та овоз;
3-ўрин:
Шувар МФЙ Гулистон кўча аҳолисига тоза ичимлик сув билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 85.0 млн.сўм) -732 та овоз;
4-ўрин:
Чуст туман Олмос шаҳарчаси Булоқбоши МФЙ оқсув кўчаси йўлини таъмирлаш ва спорт майдончалари қуриш киритилган таклиф (суммаси 950.0 млн.сўм) -668 та овоз;
5-ўрин:
Чуст туман Зарафшон МФЙ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш киритилган таклиф (суммаси 248.8 млн.сўм) -597 та овоз;
6-ўрин:
Чуст туманидаги 68- сонли мактабга спорт зал қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 400.0 млн.сўм) -527 та овоз;
7-ўрин:
Чуст туманидаги 67-сонли мактаб ҳожатхонасини замонавий қуриш таъмирлаш ишлари ҳамда йўлакларни асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 200.0 млн.сўм) -470 та овоз;
8-ўрин:
Чуст тумани Дўзанда МФЙ ҳудудида жойлашган болалар спорт залини жорий таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 450.0 млн.сўм) -389 та овоз;
Чуст туманидаги 52-сонли мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) -372 та овоз;
10-ўрин:
Чуст туманидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотига фаоллар хонаси қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн.сўм) -348 та овоз;
11-ўрин:
Чуст туман Садача МФЙ биносини жорий таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 145.0 млн.сўм) -302 та овоз;
12-ўрин:
Чуст туман Дам МФЙ биносини қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси
100.0 млн.сўм) -301 та овоз;
13-ўрин:
Чуст туман тиббиёт бирлашмасини мебель жиҳозларини янгилаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 170.0 млн.сўм) -275 та овоз;
14-ўрин:
Чуст туман СККД биноси иссиқлик тизимини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) -271 та овоз;
15-ўрин:
Чуст туманидаги 49-сонли мактабга замонавий кўринишдаги ҳожатхона қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 140.0 млн.сўм) -261 та овоз;
16-ўрин:
Чуст туман Варзик ҚОП биносини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси
538.0 млн.сўм) -256 та овоз;
17-ўрин:
Чуст туман Баймоқ МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни 1 км масофани асфальтлаш киритилган таклиф (суммаси 268.0 млн.сўм) -251 та овоз;
18-ўрин:
Чуст туманидаги 15-сонли мактаб ҳожатхонасини ички қисимини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 29.9 млн.сўм) -248 та овоз;
19-ўрин:
Чуст туман Тоймособод МФЙ Собир Рахимов ва Беруний кўчаси аҳолисига тоза ичимлик суви тортиш учун 40 ли 1.5 км, 76 ли 1.0 км, 90 ли 1.2 км полиэтилен труба олиш киритилган таклиф (суммаси 109.6 млн.сўм) -248 та овоз;
20-ўрин:
Чуст туман Хисорак МФЙга тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 298.7 млн.сўм) -237 та овоз;
21-ўрин:
Чуст туманидаги 12-сонли мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 140.0 млн.сўм) -236 та овоз;
22-ўрин:
Чуст туманидаги 33-сонли мактабга ҳожатхона қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 95.0 млн.сўм) -228 та овоз;
23-ўрин:
Чуст туман Варзик, Юқори Карнон МФЙ ҳудудларидаги кўчаларни шағаллаштириш бўйича киритилган таклиф (суммаси 128.8 млн.сўм) -226 та овоз;
24-ўрин:
Чуст туман тиббиёт бирлашмасини кириш қисмларини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 350.0 млн.сўм) -225 та овоз;
25-ўрин:
Чуст туман Боло МФЙ лицей кўчасидаги аҳолига тоза ичимлик суви тортиш учун 89 Д -500 метр полиэтилен труба олиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 35.5 млн.сўм) -224 та овоз;
26-ўрин:
Чуст туман Резаксой МФЙ Ғова кўчаси, Истиқлол кўчаси, ёшлик кўчаларига аҳолига тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси
600.0 млн.сўм) -223 та овоз;
27-ўрин:
Чуст туман шаҳар марказларига кузатув камера ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 518.4 млн.сўм) -222 та овоз;
28-ўрин:
Чуст туман Янгичак МФЙ сиёб кўчаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 32.0 млн.сўм) -222 та овоз;
29-ўрин:
Чуст туман Янгиер МФЙ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 900.0 млн.сўм) -220 та овоз;
30-ўрин:
Чуст туман Қоракапа МФЙ Олмазор ва Кўл бўйи кўчалардаги аҳолига тоза ичимлик сувини тортиш учун 2.0 км полиэтилен труба олиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 129.0 млн.сўм) -219 та овоз;
31-ўрин:
Чуст туманидаги 1-сонли мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 60.0 млн.сўм) -216 та овоз;
32-ўрин:
Чуст шаҳри марказий кўчаларига тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 488.6 млн.сўм) -216 та овоз;
33-ўрин:
Чуст туман Майдон МФЙ биносини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси
10.0 млн.сўм) -212 та овоз;
34-ўрин:
Чуст туман Мунчоқтепа, Бозорбоши МФЙларга аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъмирлаш максадида 5,5 км тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва 1,5 км масофага янги сув тармоғини тортиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 327.9 млн.сўм) -212 та овоз;
35-ўрин:
Чуст туман Қизилтепа МФЙ биносини янги қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 103.5 млн.сўм) -212 та овоз тўплаган.
Ҳозирда ушбу ғолиб деб топилган ҳар бир лойиҳалар учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилиб харажатлар сметаларига асосан маблағлар тўлиқ режалаштириб берилган.
- Ички йўллар билан боғлиқ 3 та ғолиб бўлган таклифлар Баймоқ МФЙ, Булоқбоши МФЙ Варзик ҚФЙ ва Юқори карнон МФЙларда асфальтлаш ва шағаллаш ишлари 2,65 км асфальтлаш ва 17,0 км шағаллаш ишлари учун (1 млрд. 319 млн. 892 минг сўмга) сифатли бажарилди.
- Халқ таълим соҳасига оид 10 та ғолиб бўлган таклифлар халқ таълим бўлимига қарашли 5-сонли мактаб, 56-сонли мактаб, 68-сонли мактаб, 67-сонли мактаб, 52-сонли мактаб, 49-сонли мактаб, 15-сонли мактаб, 12-сонли мактаб, 1-сонли мактаб,33-сонли мактаб, (1 млрд. 522 млн. 211 минг сўмга) бажарилди.
-Мактабгача таълим соҳасига оид 1 та ғолиб бўлган таклифлар 33 МТМда фаоллар зали қуришга (496 млн. 645 минг сўмга) қурилиш ишлари якунланмоқда. -Соғлиқни сақлашга соҳасига оид 4 та ғолиб бўлган таклифлар Туман тиббиёт бирлашмасига мебель жиҳозларини янгилаш, Варзик ҚФЙда жойлашган 48-ҚОП таъмирлашга, Тиббиёт бирлашмасини кириш қисмини асфальтлаш ишларига, Силга қарши кураш диспансери биносини иссиқлик тизимини таъмирлашга (1 млрд. 074 млн. 082 минг сўмга) бажарилди
- Бошқа ижтимоий соҳага оид 4 та ғолиб бўлган таклифлар Садача МФЙ биносини жорий таъмирлашга, Дам МФЙ биносини қуришга, Майдон МФЙ биносини қуришга, Қизилтепа МФЙ биносини қуришга, ( 354 млн.870 минг сўм)лик ишлар бажарилганини кўришимиз мумкин
- Тоза ичимлик сувга бўлган 10 та ғолиб таклифлар Шувар МФЙ аҳолисига 0,37 км ичимлик суви тортилди, Зарафшон МФЙ аҳолисига 5,0 км ичимлик суви тортилди, Тоймособод МФЙ аҳолисига 3,7 км ичимлик суви тортилди, Хисорак МФЙ аҳолисига 2,0 км ичимлик суви тортилди, Боло МФЙ аҳолисига 0,5 км ичимлик суви тортилди, Резаксой МФЙ аҳолисига 8,3 км ичимлик суви тортилди, Янгичак МФЙ аҳолисига
2,5 км ичимлик суви тортилди, Янгиер МФЙ аҳолисига 3,0 км ичимлик суви тортилди, Қоракапа МФЙ аҳолисига 4,3 км ичимлик суви тортилди, Мунчоқтепа ва Бозорбоши МФЙлар аҳолисига 1,5 км ичимлик суви тортилди. Тоза ичимлик сув аҳоли хонадонларга кириб борилганини қуришимиз мумкин. (1 млрд.972 млн. 698 минг сўмлик) сув тортиш ишлари бажарилди.
-Кўча чироқларини ўрнатишга оид 1 та ғолиб таклиф Шаҳар марказий кўчаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш (482 млн. 628 минг сўм) га ўрнатилди.
-Спорт муассасаларини таъмирлашга оид 1 та ғолиб Болалар спорт залини жорий таъмирлаш ишларига (449 млн. 732 минг сўмга) бажарилди
-Бошқа тадбирларга оид 1 та ғолиб таклиф Шаҳар марказий кўчаларига
кузатув камера ўрнатиш (141 млн. 308 минг сўм) га тўланган.
Шунингдек ушбу лойиҳалар бўйича 1-илова, 2-илова, 16-илова юзасидан таҳлилий жадвалларилова қилинади (xlsx, pdf).





