Наманган вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Иброҳим Сайдуллаев ва Чуст туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи иштирокида Чуст туман "Мустақиллик" МФЙда "Маахаллабай" тартибида иш ташкил этилди, иш жараёнида Чуст туман "Мавлоно Лутфуллоҳ" жомеъ масжиди имом хатиби Баҳодир Шарипов ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси Илёсхон Нуриддиновлар иштирокида ушбу масжид фаолияти ҳам ўрганиб чиқилди.

Наманган вилояти Чуст тумани Маданият саройида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашуви бошланди.

Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан ўтказилаётган учрашув аввалида миллий гвардия томонидан ҳарбий-ватанпарварлик кўргазмаси, ёш тадбиркор ва ҳунармандларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган маҳсулотлари ярмаркаси, ёш спортчи ва санъатга ошуфта қизлар ҳамда болажонлар билан мулоқотлар, инновацион ишланмалар тақдимотлари бўлиб ўтди.

Учрашув залига Чуст дўпписи кийиб кирган вилоят ҳокимининг барча ёшларга Чуст дўпписи тарқатиш бўйича берган топшириғи ёшлар ва нуронийлар вакили томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Президент қарори мазмун ва моҳияти, галдаги вазифаларга тўхталди.

МАҲАЛЛА ЖАМИЯТНИНГ БИР БЎЛАГИ

🔰Чуст туманида маҳаллабай иш ташкиллаш, ҳудудлардаги ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш, турмуш шароитини яхшилаш ва Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 4-сон Баёни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги масъул ташкилот вакиллари иштирокида тузилган ишчи ва тарғибот гуруҳи томонидан Чуст тумани, Баймоқ МФЙда хонадонбай ўрганиш ишлари ташкил қилинди.

✳️ Жумладан, Сой бўйи кўчасида яшовчи 2- гуруҳ ногирони Убайдуллаев Абдулҳафиз, Нурафшон кўчасида яшовчи Маҳмудов Комилжон, Тожибаева Васила Тожибаева Ақила хонадонларига бориб оила аъзолари билан суҳбатлашилди.

🔵Уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан соҳа вакилларига тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги видеоселекторида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига биноан “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси доирасида берилган топшириқларига асосан Наманган вилояти Чуст тумани ҳудудида дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.🌳Наманган вилояти, Чуст тумани “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси доирасида жами 550.3 минг дона кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 385,9 минг дона манзарали дарахт кўчатлари ва буталари экилди. 🌴 Ҳафта давомида тумандаги "Садача" МФЙда экилган кўчатларни ташиш йўли билан суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

♻️Шу билан биргаликда “Янги Ўзбекистон боғи”ни суғориш тизимини йўлга қўйиш учун тик қудуқ қазиш ишлари давом этмоқда.