*онлайн

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Чуст туманида ўрганишда бўлди.

Энг аввало туман деҳқон бозоридаги нарх-наво кўздан кечирилди.Хусусан, “Чуст деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида ташкил қилинган “Даладан дастурхонгача” савдо ярмаркасида мол гўшти 55.000 сўмдан, қўй гўшти 58.000 сўмдан, товуқ гўшти 16.000-22.000 сўмгача, ўсимлик ёғлари (пахта ёғи) 17.000-18.000 сўмгача, писта ёғи 19.000 сўмдан, картошка 4000 сўмдан, сабзи 1200 сўмдан, пиёз 1800 сўмдан ва тухум 800-1000 сўмгача туманда яшовчи аҳолига етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари ёпиқ савдо мажмуалари ҳам ўрганилди. Жумладан, харидор учун яратилган қулайликлар, санитария-гигиена ҳолати борасида масъуллар билан мулоқот амалга оширилди.

"Янги Ўзбекистон" массиви ҳам эътибор марказида бўлди. Ҳоким ёрдамчилари иштирокида бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги режалар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун). Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради. Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.

Аҳоли саломатлиги, тиббиёт тизими фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида Чуст туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Баҳодиров ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Зухриддин Бойбоевлар бошчилигида туман тиббиёт бирлашмасидаги ҳолат кўздан кечирилди. Даволанувчилар билан суҳбатлашилди. Уларнинг кайфияти, эҳтиёжи борасида фикрлар алмашилди. Куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси ҳам ўрганилди.

*онлайн

Чуст туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида нарх-навога таъсир кўрсатадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси кўрилди ва бозорга олиб чиқиб сотиш графиклари рўйхати шакллантириб берилди. Шунингдек ижтимоий соҳа озиқ -овқат заҳираси ва иссиқлик тизими назоратга олинди.