"Обод қишлоқ Обод маҳалла" дастури асосида худудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг "Обод қишлоқ ва Обод маҳалла" дастурини амалга ошириш буйича қабул қилинган қарорига асосан,
Чуст туман электр таъминоти корҳонаси ишчи ходимлари томонидан аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, худудларда ижтимоий иқтисодий ҳолатни яхшилаш мақсадида,
Кўча маҳалла фуқоролар йиғини худудида жойлашган 772-сонли трансформатор пунктига ахоли хонадонларини перекидкасини тортиш ишлари бажарилмоқда,
Мазкур худудда кабел тортиш ишлари жадал равишда давом этмоқда.
Чуст ТЭТК матбуот хизмати.
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (https://lex.uz/docs/142859).
🧾 Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгиланади.
☑️ Байрам ёки дам олиш кунидаги иш учун ходимнинг хоҳишига қараб ҳақ тўланадиган бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ҳам мумкин.
Бугун, 30 декабрь куни Чуст тумани ҳокимлиги мажлислар залида 2022 йил учун Чуст туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлигининг молия бўлими мудири Афзал Умаров маъруза қилди.
Туман бюджетининг 2022 йилги даромадлари 102 млрд 086 млн 320 минг сўм, ҳаражатлари эса 258 млрд 728 млн 447 минг сўм прогнозни ташкил қилади.
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС
Янги йил шукуҳи юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир маскану хонадонларида кезиб юрибди.
Байрам муносабати билан алоҳида ҳимояга мухтожлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ўзбекона анъаналаримиздан. Айни шу мақсадда Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов Чуст туманидаги ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар уйида бўлди. У ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан самимий суҳбат қурди. Мулоқотда "Гулистон"МФЙ яшаётган ҳамюртларимиз давлатимиз томонидан ногиронлиги бор шахсларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини билдирдилар.
Янги йил муносабати билан шу даргоҳда яшаётган юртдошлармизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашилди









