Бугун Чуст туман 4-сектор "Бибиона" МФЙ да ўтказилган ёшлар билан учрашувда икки нафар мурожаатчининг масаласи шу куннинг ўзида ўрганиб бартараф этилди.Улар ушбу ҳудудда жойлашган тикувчилик цехига ишга жойлаштирилдилар.

Online

Инсон қадри учун

Об-ҳаво қандай бўлиши муҳим эмас. Асосийси, юртдошларимизнинг янада фаровон яшашини таъминлаш. Бунда сектор раҳбарлари билан биргаликда мавжуд муаммоларни бартараф этамиз-дейди Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов.

Бугун туман ҳокими, 2-сектор раҳбари, масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чуст туманидаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда "Ариқбўйи" маҳалласида кенг кўламли ишлар йўлга қўйилди.

Аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар тоифалари

Республика миқёсида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этади, ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади. Алоҳида даврларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида штатда бўлмаган юқори малакали мутахассислар вақтинчалик жалб этилади. Туман ва шаҳар миқёсида рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкаларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун тўлов-шартнома асосида ходимлар жалб этилиши мумкин. Регистраторлар шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги уйларнинг тайёргарлик босқичида аввал тузилган рўйхатларини ва картографик материалларни аниқлаш (аниқ ҳудуддаги уйларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш) учун тўлов-шартнома асосида жалб этилади.Регистраторларни давлат статистикаси органлари ва уй-жой фондидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда ташкил этилади. Давлат статистикаси органлари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва юқори курс талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан рўйхатга олиш участкалари мудирлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчиларни танлаб олиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда шартнома асосида ташкил этилади, зарур ҳолларда, бошқа тоифадаги шахслар ҳам, улар аҳоли рўйхатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва/ёки уни ўтказишда иштирок этишга рози бўлган тақдирда, бу жараёнга жалб қилиниши мумкин.Вақтинчалик жалб этиладиган ходимларга исмлари ёзилган нишонлар (гувоҳномалар) берилади.Бунда ходимнинг яшаш жойи текширилаётган аҳоли пунктига қатнаш учун қулай бўлиши керак.

Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов "CHUST TEXTILE" хусусий корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

"CHUST TEXTILE" Корхонаси имконятлар кўламини кенгайтирмоқда. Айни пайтда бу ерда 300 нафардан зиёд ишчилар фаолият кўрсатмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган ходимларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳозир қўшимча бино сифатида 4 қаватли ётоқхона, 100 ўринга мўлжалланган МТТ да қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, келгусида бу ерда 1000 та янги иш ўринлари яратилади. Буларнинг барчаси энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилади,-дейди корхона раҳбари Дилшодбек Исматуллаев.