Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг навбатдаги 42-сессияси бўлиб ўтди.
🔹Унда кун тартибидан ўрин олган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022-йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар” мавзусидаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларнинг Чуст туманидаги ижроси ҳусусида.Маърузачи:
♻️Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими- Бекзод Хамдамов
🔹Қўшимча маърузачи: Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири- Сунатилла Ахатжонов
✅ 2. Чуст туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Мамаджонов Жахонгир Боходирович томонидан халқ депутатлари Чуст туман Кенгашига туманда қишлоқ хўжалиги борасида кечиктириб бўлмас ишларни амалга ошириш тўғрисидаги 2022 йил 14 февралдаги №13-сонли хатини кўриб чиқиш якунлари тўғрисида.
Маърузачи:🔹Туман ҳокими ўринбосари- Жаҳонгир Мамаджонов
✅3.Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Чуст туман бўлими мудири, А.Халиловнинг 2021-йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисидаАхборот берувчи:
🔹Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Чуст туман бўлими мудири:-Авазбек Халилов
🔹4.Туман молия бўлими мудири А.Умаровнинг 2021-йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган, шунингдек 2022-йилда ушбу мақсадда йўналтириладиган маблағлар ҳамда Чуст туман маҳаллий бюджетининг 2021-йил 4-чорак якуни юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Ҳисобот берувчи:
🔹Туман молия бўлим мудири: - Афзалбек Умаров
✅5. Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши ваколат доирасига кирувчи туман ҳокими ва туман Кенгашининг айрим доимий комиссиялари томонидан қабул қилинган баъзи қарорларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида.
Ахборот берувчи:
🔹Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири- Сунатилла Ахатжонов
✅6.Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабига бўшаб қолган директор лавозими учун номзод танлаб бериш мазмунидаги 2022-йил 28-январдаги №02-06/1-249-сонли хатини кўриб чиқиш тўғрисида
Маърузачи:
🔹Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири- Ахатжонов Сунатилла
Тумандаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли орасида Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини тушунтириш мақсадида, ишчи гуруҳи аъзолари билан "Маҳаллабай" тартибида "Деҳқонобод" МФЙда тадбирлар ташкил этилди. Тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур. Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
"Ёрқишлоқ" қизил ҳудудга киритилган. Бу ерда ичимлик суви, электр таъминоти, йўлларни текислаш ва бошқа кўплаб масалалар босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов "Ёрқишлоқ"маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.








