Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг навбатдаги 42-сессияси бўлиб ўтди.
🔹Унда кун тартибидан ўрин олган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022-йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар” мавзусидаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларнинг Чуст туманидаги ижроси ҳусусида.Маърузачи:
♻️Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими- Бекзод Хамдамов
🔹Қўшимча маърузачи: Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири- Сунатилла Ахатжонов
✅ 2. Чуст туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Мамаджонов Жахонгир Боходирович томонидан халқ депутатлари Чуст туман Кенгашига туманда қишлоқ хўжалиги борасида кечиктириб бўлмас ишларни амалга ошириш тўғрисидаги 2022 йил 14 февралдаги №13-сонли хатини кўриб чиқиш якунлари тўғрисида.
Маърузачи:🔹Туман ҳокими ўринбосари- Жаҳонгир Мамаджонов
✅3.Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Чуст туман бўлими мудири, А.Халиловнинг 2021-йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисидаАхборот берувчи:
🔹Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Чуст туман бўлими мудири:-Авазбек Халилов
🔹4.Туман молия бўлими мудири А.Умаровнинг 2021-йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган, шунингдек 2022-йилда ушбу мақсадда йўналтириладиган маблағлар ҳамда Чуст туман маҳаллий бюджетининг 2021-йил 4-чорак якуни юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Ҳисобот берувчи:
🔹Туман молия бўлим мудири: - Афзалбек Умаров
✅5. Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши ваколат доирасига кирувчи туман ҳокими ва туман Кенгашининг айрим доимий комиссиялари томонидан қабул қилинган баъзи қарорларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида.
Ахборот берувчи:
🔹Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири- Сунатилла Ахатжонов
✅6.Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабига бўшаб қолган директор лавозими учун номзод танлаб бериш мазмунидаги 2022-йил 28-январдаги №02-06/1-249-сонли хатини кўриб чиқиш тўғрисида
Маърузачи:
🔹Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири- Ахатжонов Сунатилла





