Чуст туман 52-ИДУМнинг 6-синф ўқувчиси Исмоилжонова Дилёра Қирғизистонда ўтказилган мусобақада 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.
👏👏👏 Бардавом бўлсин !
Чуст туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор фаслида 1223,0 минг дона манзарали, мевали кўчатлар ва буталар экилиши режалаштирилган.Бугунги кунда дастур асосида жами 807 мингта ёки 66,0 фоиз кўчат ва буталар экилган бўлиб, дастур доирасида қолган кўчатлар 2022 йилнинг март-апрел ойларида экилиши кўзда тутилмоқда. Туманда ташкил этилган “Янги Ўзбекистон боғи”да 42,0 минг туп кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу боғда ҳисобот кунига қадар 10,0 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Мазкур боғни суғориш учун томчилатиб суғориш тизими кўзда тутилган бўлиб, хозирда 2 та тик артезиан қудуғи қазиш ишлари олиб борилмоқда. Артезиан қудуғи фойдаланишга топширилгунга қадар кунлик ташиб келиш йўли билан суғориш амалга ошириб келинмоқда.Шунингдек, туманда ташкилланган яшил макон худудларига ҳамда магистрал йўл ёқаларига экилган мингдан ортиқ қўчат ва буталар туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Наманганйўлкўкалам” УК туман участкаси махсус транспорт воситалари орқали ташиб келиш йўли билан, тумандаги фермер хўжаликлари томонидан экилган Баймоқ, Машъал, Нурафшон, Зарафшон ММТПлар худудларида ташкил этилган боғлар эса мавжуд сув манбаалари яъни ариқ ва зовурлар орқали суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Чуст тумани ҳокимлигида навбатдаги "Сиёсий (Маърифат) соати" ўтказилмоқда
Айни дақиқаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан навбатдаги онлайн шаклда "Сиёсий (Маърифат) соати" ўтказилмоқда.
Мазкур ўқувда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида тушунчалар беришмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Россияда асос солинган “Siberian Wellness” халқаро компанияси бош директори Наталья Гермоновна Гороховская бошчилигидаги расмий делегацияни қабул қилди.
Мазкур учрашувда Наманган вилоятида “Siberian Wellness” компанияси билан ҳамкорликда мева-сабзавот кластерини ташкил этиш, хусусан, интенсив боғ, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, калибровка қилиш ҳамда замонавий музлатгич ташкил этиш бўйича имзоланган қиймати 60 млн.доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувнинг амалий қисми жадаллик билан давом эттирилаётгани таъкидланди.
Ушбу йирик мега лойиҳа 2022-2023 йилларда тўлиқ амалга оширилиши, натижада эса мингга яқин юртдошларимизнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилган.
- Биз 12 йилдирки Ўзбекистонда муваффақиятли ишлаб келмоқдамиз. Европадан келтирилган мева кўчатларимизнинг илк ҳосили бошқа жойдагиларга нисбатан ҳам маззали, ҳам сувли, ҳам чиройли эканини тан оламиз. Энг асосийси, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаб берган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик муҳити ижобий тарафга кескин ўзгаргани, биз инвесторлар юртингизда эркин фаолият олиб бораётганимиз эътиборга моликдир, - деди россиялик инвестор.
Асосан табиий йўналишда саломатлик, гўзалликни асраш, спорт ва соғломлаштиришни инновацион услублари билан танилган “Siberian Wellness” компанияси Наманганда замонавий интенсив боғлар яратиш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва Global GAP халқаро стандартлари сертификати асосида экспортни ривожлантириш фаолияти доирасида Чортоқ, Янгиқўрғон, Косонсой ва Чуст туманларида юртдошларимиз томонидан етиштириладиган меваларни сақлаш, шарбат ишлаб чиқариш орқали халқимиз манфаатдорлигини оширишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими РФ пойтахти Москва шаҳрида компания раҳбари билан ҳамкорлик шартномаси имзолаган эди (https://t.me/namvilhok/42502).







