Чуст туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор фаслида 1223,0 минг дона манзарали, мевали кўчатлар ва буталар экилиши режалаштирилган.Бугунги кунда дастур асосида жами 807 мингта ёки 66,0 фоиз кўчат ва буталар экилган бўлиб, дастур доирасида қолган кўчатлар 2022 йилнинг март-апрел ойларида экилиши кўзда тутилмоқда. Туманда ташкил этилган “Янги Ўзбекистон боғи”да 42,0 минг туп кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу боғда ҳисобот кунига қадар 10,0 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Мазкур боғни суғориш учун томчилатиб суғориш тизими кўзда тутилган бўлиб, хозирда 2 та тик артезиан қудуғи қазиш ишлари олиб борилмоқда. Артезиан қудуғи фойдаланишга топширилгунга қадар кунлик ташиб келиш йўли билан суғориш амалга ошириб келинмоқда.Шунингдек, туманда ташкилланган яшил макон худудларига ҳамда магистрал йўл ёқаларига экилган мингдан ортиқ қўчат ва буталар туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Наманганйўлкўкалам” УК туман участкаси махсус транспорт воситалари орқали ташиб келиш йўли билан, тумандаги фермер хўжаликлари томонидан экилган Баймоқ, Машъал, Нурафшон, Зарафшон ММТПлар худудларида ташкил этилган боғлар эса мавжуд сув манбаалари яъни ариқ ва зовурлар орқали суғориш ишлари амалга оширилмоқда.