✳️ Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мамлкатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тушунтириш юзасидан "Саримсоқтепа" МФЙда ишчи гуруҳ иштирокида "Маҳаллабай" тадбирлар ташкил этилди. Тадбир давомида хонадон эгалари билан мулоқот амалга оширилди, тадбиркорлар ва эҳтиёжманд оилалардаги вазият ўрганилди.

✳️ Шунингдек, тадбирлар давомида маҳалладаги 27-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан "Таълим муассасаларида кийиниш маданияти", "Китоб-бизнинг дўстимиз" мавзуларида юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашилди.

✳️ Ҳудуддаги 66-сонли МТТ фаъолияти ҳам ишчи гуруҳи аъзолари эътибор марказида бўлди. "Тарбия-болаликдан бошланади" мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Чуст туман ҳокимлиги ташаббуси билан Чуст туманида республика семинари бўлиб ўтди. Унда "Чуст томорқа хизмати" корхонаси тажрибасини оммалаштириш бўйича фикрлар алмашилди. Унда иссиқхоналар фаолияти ўрганилди.

Навбатдаги манзил "Зарафшон" ММТП ҳудудида махсус дафтар рўйхатида турувчи фуқароларга деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ажратилаган ер майдонларини билан танишилди.

"Ҳисорак" маҳалласи 4-сектор ҳудудига қарашли. Бу ерда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича намунали ишлар йўлга қўйилган. Семинар иштирокчилари хонадонларда бўлиб, юртдошларимиз билан фикрлар алмашишди.

"Чуст томорқа хизмати" МЧЖ корхонаси тажрибаси билан яқиндан танишилди. Ўзаро тажриба алмашиш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси билан танишиш баробарида, меҳмонлар эзгу ниятлар билан кўчат ўтқазишди.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органиЎзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дас-турини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир иш- ларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга қизиқишни кучайтириш мақсадида «Бокс» бўйича ўсмир ёшлар ўртасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан биргаликда 70-умумтаълим мактабида мусобақа ўтказилди. Мусобақада турли вилоят вакилларидан иборат жамоаларда 250 нафардан ортиқ ўсмирлар иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлганларга Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.