Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга қизиқишни кучайтириш мақсадида «Бокс» бўйича ўсмир ёшлар ўртасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан биргаликда 70-умумтаълим мактабида мусобақа ўтказилди. Мусобақада турли вилоят вакилларидан иборат жамоаларда 250 нафардан ортиқ ўсмирлар иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлганларга Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.