Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Чуст туман ҳокимлиги ташаббуси билан Чуст туманида республика семинари бўлиб ўтди. Унда "Чуст томорқа хизмати" корхонаси тажрибасини оммалаштириш бўйича фикрлар алмашилди. Унда иссиқхоналар фаолияти ўрганилди.
Навбатдаги манзил "Зарафшон" ММТП ҳудудида махсус дафтар рўйхатида турувчи фуқароларга деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ажратилаган ер майдонларини билан танишилди.
"Ҳисорак" маҳалласи 4-сектор ҳудудига қарашли. Бу ерда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича намунали ишлар йўлга қўйилган. Семинар иштирокчилари хонадонларда бўлиб, юртдошларимиз билан фикрлар алмашишди.
"Чуст томорқа хизмати" МЧЖ корхонаси тажрибаси билан яқиндан танишилди. Ўзаро тажриба алмашиш бўйича маълумотлар тақдим этилди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси билан танишиш баробарида, меҳмонлар эзгу ниятлар билан кўчат ўтқазишди.





