✳️ Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мамлкатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тушунтириш юзасидан "Саримсоқтепа" МФЙда ишчи гуруҳ иштирокида "Маҳаллабай" тадбирлар ташкил этилди. Тадбир давомида хонадон эгалари билан мулоқот амалга оширилди, тадбиркорлар ва эҳтиёжманд оилалардаги вазият ўрганилди.

✳️ Шунингдек, тадбирлар давомида маҳалладаги 27-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан "Таълим муассасаларида кийиниш маданияти", "Китоб-бизнинг дўстимиз" мавзуларида юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашилди.

✳️ Ҳудуддаги 66-сонли МТТ фаъолияти ҳам ишчи гуруҳи аъзолари эътибор марказида бўлди. "Тарбия-болаликдан бошланади" мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.