Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги механизаторлар, сеялкачилар ҳамда чигит ташувчилар билан бир пиёла чой устида мулоқот ўтказилди. 2022 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда "Бир пиёла чой" устида чигит экишда қатнашадиган механизаторлар, сеялкачилар ҳамда чигит ташувчиларга Агросервис МЧЖ МТПда фикрлар алмашилди.
Тадбир сўнгида механизатор ва сеялкачиларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон қарори ижросини жойларда самарали ташкил этиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 14/1-498-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодларни саралаб олиш бўйича туман комиссияси иштирокида қайта кўриб суҳбат ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи консультанти В. Ўринбоев, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н. Муҳамадиева иштирок этишди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан навбатдаги онлайн шаклда "Сиёсий (Маърифат) соати" ўтказилди.
Дастлаб юртимиз ва хорижий давлатлар ҳаётида рўй берган муҳим янгиликлар шарҳи билан танишилди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларда мўлжалланган тараққиёт Стратегияси йўналишлари ҳақидаги маърузада маънавият, китобхонлик, оммавий ахборот воситалари, маданият, санъат соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталинди.
Шу билан бирга ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Дилмурод Ражабов ахборот берди.
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш тартиблари.
Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишнинг хусусиятлари:- чақирув асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ёпиқ ҳудудларда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Мудофаа вазирлиги ва бошқа қуролли кучларнинг ёпиқ ҳудудлари бўйича рўйхатдан ўтадилар. Ёпиқ ҳудудлардан ташқарида ўз шахсий уйида истиқомат қилиб, ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва уларнинг оила аъзолари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтадилар;- озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидаги шахслар, жазони ўташ жойи бўйича рўйхатга олинади;- мактаб интернатларида таълим оладиган ва фақат дам олиш кунлари уйларига қайтадиган ўқувчилар ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;- рўйхатга олиш даврида шифохона, санатория ва шу каби бошқа ижтимоий ташкилотларда 1 йилдан ортиқ муддатдан буён даволанаётганлар ушбу ташкилотлар манзили бўйича рўйхатга олинади;- доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар (уйсизлар) рўйхатга олувчига ажратилган ҳудуд (манзил) бўйича рўйхатга олинади. Агар рўйхатга олувчилар ўз участкасида уйсизларга дуч келса, уларни 4-шакл бўйича рўйхатдан ўтказади ва ҳар бири учун 2-шаклни ҳам тўлдиради;- Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар қошидаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналари ва миссиялари ходимлари бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқароларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.






