Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон қарори ижросини жойларда самарали ташкил этиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 14/1-498-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодларни саралаб олиш бўйича туман комиссияси иштирокида қайта кўриб суҳбат ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи консультанти В. Ўринбоев, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н. Муҳамадиева иштирок этишди.